Сайлов округларини тузиш тўғрисида МСКнинг қарори эълон қилинди

10:15, 16 сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Қарори ЎзАда эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилсин:

1-Қорақалпоғистон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй.

Сайловчилар сони – 1188763 киши.

Қорақалпоғистон Республикаси чегараси доирасида.

2-Андижон сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Андижон шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 32-уй.

Сайловчилар сони – 1984247 киши.

Андижон вилояти чегараси доирасида.

3-Бухоро сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 3-уй.

Сайловчилар сони – 1265163 киши.

Бухоро вилояти чегараси доирасида.

4-Жиззах сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Республика Маънавият тарғибот маркази Жиззах вилояти бўлими биноси, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 70-уй.

Сайловчилар сони – 844309 киши.

Жиззах вилояти чегараси доирасида.

5-Навоий сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Фарҳод” маданият саройи биноси, Навоий шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси, 58-уй.

Сайловчилар сони – 641380 киши.

Навоий вилояти чегараси доирасида.

6-Наманган сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Наманган шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 15-уй.

Сайловчилар сони – 1771067 киши.

Наманган вилояти чегараси доирасида.

7-Самарқанд сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Самарқанд давлат университети қошидаги 2-академик лицей биноси, Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 237-уй.

Сайловчилар сони – 2373738 киши.

Самарқанд вилояти чегараси доирасида.

8-Сирдарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси биноси, Гулистон шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 66-уй.

Сайловчилар сони – 529810 киши.

Сирдарё вилояти чегараси доирасида.

9-Сурхондарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 12-«В» уй.

Сайловчилар сони – 1581214 киши.

Сурхондарё вилояти чегараси доирасида.

10-Тошкент вилояти сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент вилояти молия бошқармаси биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй.

Сайловчилар сони – 1943289 киши.

Тошкент вилояти чегараси доирасида.

11-Фарғона сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилояти кенгаши биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.

Сайловчилар сони – 2417891 киши.

Фарғона вилояти чегараси доирасида.

12-Хоразм сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Баркамол авлод” болалар маркази биноси, Урганч шаҳри, Ғафур Ғулом кўчаси, 1-уй.

Сайловчилар сони – 1167263 киши.

Хоразм вилояти чегараси доирасида.

13-Қашқадарё сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй.

Сайловчилар сони – 1984042 киши.

Қашқадарё вилояти чегараси доирасида.

14-Тошкент шаҳар сайлов округи

Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш департаменти биноси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй.

Сайловчилар сони – 1742833 киши.

Тошкент шаҳри чегараси доирасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!