Европа Лигаси. Одил Аҳмедов 62 дақиқа ўйнаган ўйинда “Краснодар” “Ред Булл”дан устун келди

10:30, 16 сентябрь

Европа Лигаси “I” гуруҳи биринчи турида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов тўп сураётган “Краснодар” клуби сафарда Австриянинг “Ред Булл” жамоаси билан тўқнаш келди.

Муросасиз ва қизиқарли кечган ўйиннинг 37-дақиқасида Жоаозиньо томонидан киритилган ягона гол “Краснодар” ғалабасини таъминлади. Одил Аҳмедов мазкур ўйинда 62 дақиқа ҳаракат қилди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Франциянинг “Ницца” клуби ўз майдонида Германиянинг “Шальке 04” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Ред Булл” – “Краснодар” 0:1
Гол:
0:1 – 37 Жоаозиньо.
“Ред Булл” – Вальке, Уиздом (Лайнер, 30; Вандерсон, 80), Пауло Миранда, Чалета-Цар, Ульмер, Самассеку (Дабур, 73), Упамекано, Минамино, Бериша, Лазаро, Сориано.
“Краснодар” – Крицюк, Енджейчик, Налдо, Гранквист, Петров, Куасси, Каборе, Подберезкин (Лаборде, 60), Одил Аҳмедов (Газинский, 62), Жоаозиньо (Калешин, 74), Смолов.
Огоҳлантиришлар: Петров (47), Каборе (51), Самассеку (67), Лаборде (86), Сориано (90).
Четлатиш: Петров (71).

“Ницца” – “Шальке 04” – 0:1
Гол:
0:1 – 75 Баба.
“Ницца” – Кардиналь, Бесс, Данте, Сарр, Рикарду Перейра, Козьелло (Бодмер, 67), Сипрьен, Сери, Далберт (Бельханда, 81), Балотелли, Плеа.
“Шальке-04” – Фэрманн, Хеведес, Налдо, Настасич, Баба, Горетцка (Колашинац, 90), Стамбули (Майер, 58), Бенталеб, Шопф (Коноплянка, 53), Эмболо, Шупо-Мотинг.
Огоҳлантиришлар: Баба (32), Стамбули (44), Сери (71), Балотелли (90). 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!