Женнифер Лопесдан 8 маслаҳат

10:59, 16 сентябрь

1. Юзингизни ювиб бўлишингиз билан юмшатувчи кремларни суртинг. Чунки юз териси ювилганидан 60 сония ўтибоқ қуришни бошлайди.

2.  Эпиляция муолажасидан аввал суюқлик ичманг. Бу муолажадан олдин ичилган бир стакан сув ҳам жараённинг оғриқли кечишига олиб келади.

3.  Ҳафзаларда чўмилишдан олдин сочларингизни минерал сув  билан намланг. Шунда тузлар ва xлор сочларга зарар етказа олмайди.

4.  Тонал кремини юзга бармоқларингизнинг учида суртганингиз маъқул. Жуда бўлмаганда, қалин спонж ёки мўйқаламдан фойдаланинг. Асло паxтали тампончалардан эмас. Чунки паxта тонал креми таркибидаги ҳамма намликни шимиб олиб, юз терингизга ҳеч нарса қолдирмайди.

5.  Агар юз териси қуриб, қичишиш пайдо бўлса, қазғоққа қарши шампунь билан юзни ювинг. Шампунь таркибидаги рух моддаси юздаги нохушликлардан бартараф этади.

6.  Байрамона турмаклардан сўнг сочларни шампуньга бир қошиқ истеъмол содасидан қўшиб ювинг. Бу усул сочларни тозалаб, унга жозибали кўриниш беради.

7.  Тишларни нонуштадан олдин ювинг. Тишларни нонуштадан кейин ювган аёллардан кўра тишларни нонуштадан олдин ювган аёлларнинг юз териси соғлом ва гўзал кўринади. Туни билан оғизда йиғилган бактериялардан, албатта, халос бўлинг.

8.  Чўмилганда ҳам, сув ичганда ҳам фақат илиқ, хона ҳароратидаги сувдан фойдаланинг. Бу терингиз қуруқшаб қолишининг олдини олади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!