АҚШда расман Samsung Galaxy Note 7 савдоси тақиқланди

11:34, 16 сентябрь

Америкада Samsung Galaxy Note 7 смартфонларнинг савдосини тақиқлашди, дея хабар беради Associated Press.

Аввалроқ Samsung компанияси ушбу моделдаги смартфонларни сотувдан қайтариб олганди. Бунга сабаб батарея портлаши билан боғлиқ бир неча ўнлаб ҳолатлардир. Ишлаб чиқарувчи ҳаридорларга телефонларни алмаштириб беришга ваъда берди.

Аммо Американинг истеъмолчилар хавфсизлиги бўйича комиссияси раҳбари Элиот Кэй компанияни танқид остига олиб, расман тақиқ қўйиш кераклигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, компания маҳсулотини сотувга чиқаришдан олдин текшириб кўриши керак бўлган. У миллиондан ортиқ Galaxy Note 7 ускуналари яроқсиз эканлигини таъкидлади.

Смартфонларни қайтариб олиш iPhone янги моделининг анонси атрофида содир бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!