Златан Ибрагимович Ўзбекистонда Google’да энг кўп қидириладиган АПЛ футболчиси экани маълум бўлди

12:37, 16 сентябрь

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Google  қидирув тизимида 120 мамлакат орасида энг кўп қидириладиган футболчига айланди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

Шунингдек, Златан Ибрагимович бир қатор мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда АПЛда тўп сураётган футболчилар орасида энг кўп қидирилгани бўлди. Мазкур мамлакатлар орасида Россия, Украина, Осиёнинг бир нечта мамлакатлари, Скандинавия давлатлари ҳам бор.

Златан ҳатто Францияда ҳам энг кўп қидирилган футболчи бўлди. У ушбу кўрсаткич бўйича франциялик клубдоши Поль Погбани ҳам ортда қолдирди.

Дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлган Поль Погба 29 мамлакатда энг кзп қидиридган АПЛ футболчиси бўлди. Австралия, Канада ва Африка давлатларида уни Google тизимида энг кўп қидиришган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!