Андрей Малахов Голливуд актёри Антонио Бандерасни ўлдириш билан таҳдид қилди

12:54, 16 сентябрь

Таниқли Голливуд актёри Антонио Бандерас яқинда Россия пойтахти Москва шаҳрига ташриф буюрди. Актёр Наталья Водянова жамғармаси ўтказган тадбирларда қатнашди ва ўзининг шахсий фотосуратлар кўргазмасини намойиш этди ҳамда Иван Ургантнинг кечки дастурида иштирок этди, деб хабар беради “Cosmo.ru”.

Антонио Москвада пайтида аксарият рус хонандалари ва актрисалари билан суратга тушди ва бу суратлар уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан ўрин эгаллади. Таниқли телебошловчи Андрей Малаховнинг рафиқаси Наталья Шкулева ҳам бошқа машҳурлардан ортда қолмаган ҳолда Бандерас билан суратга тушди. 

Суратда Натальянинг Бандерасни ўпаётгани акс этган. У мазкур суратни “Андрей, кечир” дея изоҳлади. 

Андрей Малахов рафиқасининг мазкур суратига ҳеч қандай изоҳ қолдирмади. Бироқ орадан кўп ўтмай айнан шу суратни “Итдан тарқаганни ўлдираман” деган ёзув билан ўз саҳифасига жойлаштирди. 

Андрей бу хатти-ҳаракати билан шунчаки хазиллашмоқчи бўлди, бироқ тезда мазкур суратни саҳифасидан ўчириб юборди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!