Лионель Мессининг акаси судланди

15:04, 16 сентябрь

Аргентина терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби  ҳужумчиси Лионель Мессининг акаси Матиас Месси суд суд олдида жавоб берди. Бу ҳақда Sport-Express.ru сайти хабар бермоқда.

34 ёшли Матиас ўқотар қуролни ноқонуний сақлагашда айбланди. Бироқ судья унинг ишини давом эттимасликка ҳамда жамоат ишларига жалб қилишга қарор қилди. Мессининг акаси ҳафтасига 4 соат давомида маҳаллий футбол мактабларида дарс бериши керак бўлади.

Бундан ташқари унга гиёҳвандлик моддалари ва алкогол ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланди. Матиас Месси, шунингдек, 8 минг песо миқдорида жарима ҳам тўлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!