Америкалик телебошловчи Трампнинг машҳур турмагини тўзғитиб юборди(Видео)

15:20, 16 сентябрь

Таниқли телебошловчи Жимми Фэллон АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг машҳур турмагини ҳурпайтириб қўйди. Бу The Tonight Show дастурининг жонли эфирида юз берди, деб ёзади “ТАСС”. 

“Президент бўлгунингизга қадар бир жиннилик қилсам майлими?”,—деб сўради Фэллон Трампдан.

“Яхши. Мени бир соатдан кейин Нью-Гэмпширда кутишяпти. Умид қиламанки, сайловчилар тўғри тушунади”,—жавоб берди сиёсатчи.

Шундан сўнг Фэллон Трампнинг турмагини ҳурпайтириб қўйди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!