Англияда дарвозабон бениҳоя чиройли гол муаллифига айланди (Видео)

15:44, 16 сентябрь

Англия кубоги доирасида ўтказилган "Спеннимур Таун" ва "Рэдклифф Боро" учрашувида антиқа вазият содир бўлди.

"Спеннимур Таун" дарвозабони Дэн Лоусон ўз дарвозаси ёнидан шундай кучли зарба бердики, тўп тўғри бориб рақиб жамоа дарвозасидан жой олди. Дарвозабон турган нуқтадан рақиб дарвозасигача қарийб 73 метр масофа бўлган

Ушбу учрашувда "Спеннимур Таун" жамоаси 5:3 ҳисобида зафар қучди. Ажойиб голни эса қуйидаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!