Бугун Тошкент аҳолиси ой тутилишининг гувоҳи бўлади

16:31, 16 сентябрь

16 дан 17 сентябрга ўтар кечаси ой тутилиши содир бўлади. Бу шу йил ҳисобидан энг сўнггиси бўлади. Аҳамиятли томони шундаки, у тўлиқ эмас қисман содир бўлади. Ой Ернинг соясига тўлиқ чўммайди, балки сайёранинг ярим соясига айланади.

Ўзбекистонда бу ҳодисани булутли ҳаво бўлмаган тақдирда Тошкент вақти билан соат 21:53 дан 01:56 гача кузатиш мумкин. Ҳодиса максимал фазасига соат 23:54 да етади.  

Бу кечада ой уфқнинг тепасида бўлади. Ернинг йўлдоши бироз қизариб тундлашади. Ҳаво очиқ бўлган ҳолатда Осмон жисмининг шимолий қисми қоронғулашишини гувоҳи бўлиш мумкин.

Қисман ой тутилишини мутахассисларнинг фикрича телескоп орқали кузатган мақсадга мувофиқ. Оддий кўз билан астрономик ҳодисани кўриш қийин бўлади.

Ушбу ой тутилиши бу йил ҳисобидан сўнггиси бўлади. 2016 йилда умумий ҳисобда иккита қуёш ва иккита ой тутилиши ҳодисаси содир бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!