"Ливерпуль" сафарда "Челси"ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди

06:54, 17 сентябрь

Англия чемпионати 5-турининг марказий ўйинида “Челси” жамоаси  ўз майдонида “Ливерпуль” футболчиларини қабул қилди.

Анчагина қизиқарли кечган ўйиннинг 17-дақиқасида мерсисайдликлар ҳимоячиси Деян Ловрен ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада меҳмонлар сардори Жордан Хендерсон орадаги фарқни оширди — 2:0.

Бу голларга "нафақахўрлар"дан Диего Коста  62-дақиқадаги биргина аниқ зарбаси билан жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, "Челси" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

“Челси” – “Ливерпуль” – 1:2 (0:2, 1:0)

Голлар: Диего Коста 62’ – Деян Ловрен 17, Ж. Хендерсон 36

Огоҳлантириш: Виллиан 45 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!