Футзал. Ўзбекистон термаси ЖЧ–2016 сўнгги ўйинида Португалияга енгилиб, турнирни тарк этди (Видео)

09:00, 17 сентябрь

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳи 3-турида Европа чемпиони Португалияга қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда катта устунликка эга бўлган португалияликлар якунда 5:1 ҳисобида зафар қучишди. 1 очко билан қолиб кетган Ўзбекистон термаси плей-офф босқичига йўл ола билмади.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда вакилларимиз Панамага 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Колумбия билан ўйинда эса 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.

“А” гуруҳи, 3-тур

Португалия – Ўзбекистон 5:1

Голлар: Рикардиньо (10, 14, 22), Андре (26), Жо (35) - Тожибоев (11)

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!