ДАИШнинг собиқ асираси БМТнинг кўнгилли элчиси бўлди

11:02, 17 сентябрь

“Ислом давлати” террорчилик ташкилоти тасарруфидаги ҳудудда асирликда ҳаёт кечирган аёл Бирлашган миллатлар ташкилотининг кўнгилли элчиси этиб тайинланди, деб ёзади “Lenta.ru”.

23 ёшли Надия Мурад Бази Таха қулликни бошдан кечирган инсонларнинг ҳақ- ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланади.

Ўтган йили Мурад БМТ хавфсизлик кенгашига ўз тарихини сўзлаб берган эди. 2014 йилда у ДАИШ жангарилари томонидан қўлга олинган ва уларнинг оммавий қатлларининг гувоҳи бўлган эди.

Террорчилар уни бир неча маротаба сотиб юборган.

БМТ бошқармасидан қайд этишларича, қулликни бошдан кечирган инсоннинг ташкилот элчиси этиб тайинланиши биринчи марта юз бермоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!