101 дардга даво райҳон

11:24, 17 сентябрь

•  Майдаланган райҳонга оқ кунжут мойидан аралаштириб суртсангиз, терида юзага келган муаммолар ва  куйишда яхши самара беради.  

•  Райҳон гуллари ва седана доналаридан тайёрланган дамламани тана ҳарорати кўтарилганида истеъмол қилинг. Бундай дамламадан шамоллашнинг олдини олувчи восита сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

•  Сутга майдалаб солинган райҳон барглари туғруқдан кейинги ҳолсизликни енгишга кўмаклашади.

•  Сўгал чиққан жойга майдаланган райҳон баргларини қўйсангиз, тезда шифо топасиз.

•  Бош оғриғини қолдириш учун райҳондан тайёрланган бўтқани чакка ва энса соҳасига қўйиш тавсия этилади. 

•  Ангина хасталигида 4 чой қошиқ майдаланган райҳонни 250 мл. сувда қайнатиб, совигач кунига 2-3 маҳал томоқни чайиш тавсия этилади.

•  Таркибидаги эвгинол моддаси туфайли бу кўкат яллиғланишга қарши восита сифатида машҳур. 

Эҳтиёт юзасидан 

•  Юрак ҳасталигидан азият чекувчилар,  ҳомиладорлар, қандли диабет ва қон айланиш тизимида муаммоси бор беморлар райҳон истеъмол қилмаганлари маъқул.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!