Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида кўприк қурилиши бошланди

12:27, 17 сентябрь

Тошкентдаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида 16 сентябрдан йўл ўтказгич қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 16 сентябридан Бунёдкор ва Муқумий кўчалари кесишувида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши бошланишини маълум қиламиз. Тошкент шаҳар ҳокимлиги  ушбу иншоотнинг бунёд этилиши жараёнида  юзага келиши мумкин бўлган йўл ҳаракатидаги чекланишлар   ҳамда тирбандликлар ҳақида огоҳлантиради ва ноқулайчиликлар учун олдиндан узр сўрайди”,—дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!