«Андижон-Бухоро» поезди қатнови йўлга қўйилади

12:39, 17 сентябрь

20 сентябрдан Қамчиқ довони орқали ўтувчи янги «Ангрен-Поп» темир йўли бўйлаб №392/391 «Андижон-Бухоро-Андижон» поезди қатнашни бошлайди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати хабар қилди.

Рейслар ҳафтада бир марта амалга оширилади. Поезд Андижондан 14:30 да жўнаб, Бухорога кейинги куни тонгда — 6:30 да етиб боради. №391/392 поезди худди шу куни 22:30 да ортга қайтади.

Поезд Марғилон, Қўқон, Поп, Орзу, Тошкент, Гулистон, Жиззах, Самарқанд ва Навоий бекатларида тўхтайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!