Голливудда нотаниш шахс тўрт кишини отиб ташлади

13:12, 17 сентябрь

Лос-Анжелесда номаълум жиноятчи одамларга қарата ўқ узди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир тан жароҳати олди ва аҳволи жуда оғир, дея хабар беради KABC-TV Los Angeles телеканали.

Ҳодиса жума куни кечқурун Шарқий Голливуд ҳудудида содир бўлди.

Полициячиларнинг маълумотларига кўра, гумондор шахс воқеа жойида ғойиб бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, жиноятчи қоп-қора кийимда бўлган.

Ушбу отишмада кимларнинг алоқаси борлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!