УЕФА Европанинг иккита клубига нисбатан интизомий иш очди

13:27, 17 сентябрь

Европа футбол иттифоқи (УЕФА) Польшанинг “Легия” ҳамда Германиянинг “Боруссия Д” клубиларига нисбатан интизомий иш олчди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

“Боруссия Д”нинг “Легия” устидан эришган 6:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг УЕФА клубларга нисбатан суриштирув ишларини бошлаб юборди.

Мазкур ўйинда польшалик мухлислар оммавий тартибсизлик келтириб чиқарган, пиротехника воситаларидан фойдаланган ва стадион чимига турли буюмлар улоқтирган, шунингдек, ирқчилик руҳиятига оид сўзларни ишлатган.

Бундан ташқари, “Легия” клубининг мухлислари майдон назоратчиларига нисбатан газ балонларини ишлатиб, меҳмонлар секторига ўтиб кетишга уринган.

“Боруссия Д” клуби мухлислари эса пиротехника воситаларини ишлатиб, майдонга турли буюмлар улоқтиришган.

Маълумотларга кўра, суриштирув иши 28 сентябр куни кўриб чиқилади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!