Nike компанияси Андреа Пирло учун махсус бутсалар ишлаб чиқди (Фото)

13:43, 17 сентябрь 2016

Американинг спорт кийимларини ишлаб чиқарувчи Nike компанияси италиялик футболчи Андреа Пирлога аталган махсус бутсалар ишлаб чиқарди, дея маълум қилмоқда iSport.ua нашри.

Тиемпо Пирло дея номланган ушбу бутсалар чегараланган миқдорда ишлаб чиқарилди. Уларнинг ранги узум шарбати рангида ишланган.

Маълумот учун, айни дамда Андреа Пирло “Нью-Йорк Сити” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.   

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!