"Барселона" йирик ҳисобда "Леганес" устидан зафар қучди

19:44, 17 сентябрь

Испания чемпионати 4-турида "Барселона" жамоаси сафарда "Леганес" футболчилари билан ўзаро баҳс олиб боришди. Унда 1:5 ҳисоби қайд этилиб, каталонияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Мазкур ўйинда Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, Луис Суарес, Неймар ва Рафинья Алькантара биттадан гол киритишди. Мезбонлар сафида Габриэл битта гол билан жавоб қайтарди.

Очколар ҳисобини 9 тага етказиб олган "Барселона" ҳозирча турнир жадвалининг 1-поғонасига кўтарилиб олди. 

"Леганес" – "Барселона" — 1:5

Голлар: Габриел (80) - Месси (16), Суарес (31), Неймар (44), Месси (55 пен), Рафинья (65)

"Леганес" – Серантес, Инсуа, Межани (Перес, 46), Рико, Бустинса, Састре, Лопес (Шимановски, 61), Пирес, Диас, Коне, Мачис (Рамос, 61).

"Барселона" – тер Штеген, Пике, Альба, Умтити, Маскерано, Рафинья, Ракитич (Туран, 57), Иньеста (Суарес, 65), Неймар, Месси, Суарес (Пако Алькасер, 56).

Огоҳлантиришлар: Ракитич (24), Межани (27), Диас (39), Бустинса (54), Неймар (80).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!