Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади (Видео)

21:39, 17 сентябрь

Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида давом этаётган 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади.

“D” гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 ва Таиланд U-16 терма жамоалари ўртасидаги ўйинда 5:3 ҳисобида қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.

Ушбу гуруҳнинг иккинчи ўйинида КХДР термаси Яман устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Осиё чемпионати U-16

“D” гуруҳи, 1-тур

Ўзбекистон U-16 – Таиланд U-16 – 5:3

Голлар: Мўйдинов (22 пен), Йўлдошев (45+2 пен), Вучитай (56 автогол), Абдулаев (81), Йўлдошев (88) – Чиннават (1) Расумкорм, 58 Просумкорн, 90+3.

Ўзбекистон U-16: Неъматов, Абдуллаев, Каримов, Холдоров, Муйдинов, Урунов, Азизхўжаев, Йўлдошев, Соатов, Собиржонов, Абдуманнопов.

Таиланд U-16: Вутфипонг, Сарувут, Сонгвут, Вутичай, Погнравит, Хассават, Нититорн, Пирапат, Пичитпон, Рачата.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!