Андрес Иньеста “Барселона” сафида тарихий натижа қайд этди

09:14, 18 сентябрь

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Леганес”га қарши кечган ва каталонияликларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда майдонга тушиб, жамоа сафида 391-ўринини ўтказди.

32 ёшли футболчи “Барселона” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида ҳимоячи Мигель Бернардо Бьянкеттини натижасини такрорлаб, учинчи ўринга кўтарилиб олди.

“Барселона" сафида энг кўп – 505 ўйинни афсонавий Хави ўтказган. Карлес Пуйоль 392 ўйин билан иккинчи ўринда бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!