Рио–2016 Паралимпия ўйинларида эронлик велопойгачи вафот этди

14:24, 18 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг сўнгги кунги беллашувларида шосседаги велопойга баҳсларида иштирок этган эронлик Бахман Голбарнежад ҳалокатга учради ва ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Эронлик спортчила воқеа жойида тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай у касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ушбу нохуш ҳодисадан сўнг Паралимпия шаҳарчасида Эрон давтали ва Паралимпия ҳаракати байроқлари туширилди.

Халқаро паралимпия қўмитаси ушбу ҳодиса юзасидан Бахман Голбарнежад оиласига ҳамдардлик билдирди. XV ёзги Паралимпия ўйинлари ёпилиш маросими эронлик спортчининг хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!