Рио–2016. Ўзбекистон паралимпия термаси медаллар рейтингида 15-ўриндан жой олди

14:31, 18 сентябрь

Рио–2016 Паралимпия ўйинлари сўнгги кунида Нозимахон Қаюмова найза улоқтириш баҳсларида жаҳон рекордини ўрнатган ҳолда олтин медални қўлга киритиб, Паралимпия чемпионига айланди.

Мазкур олтин Ўзбекистон делегацияси учун ҳисоб бўйича саккизинчиси бўлди. Бундан ташқари мамлакатимиз ҳисобида 6 та кумуш ва 17 та бронза медали бор. XV ёзги Паралимпия якунларига кўра Ўзбекистон медаллар рейтингида жами 31 та медал билан 15-ўринни эгаллади.

Кучли учликдан Хитой, Буюк Британия ва Украина терма жамоалари ўрин олди. АҚШ термаси 4-ўринда жойлашди. 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!