Рио–2016 якунлари. Ўзбекистонлик паралимпиячилар 6 та жаҳон, 7 та Паралимпиада ва 12 та Осиё рекорди ни ўрнатди

16:06, 18 сентябрь

Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV ёзги Паралимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокини якунлади. Ўзбекистон паралимпия жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди.

Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларининг 31 медалига – 8 та олтин, 6 та кумуш, 17 бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 200 га яқин давлатлар ўртасида 15-ўринни (медаллар сони бўйича 12-ўрин), Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида Украинадан кейин 2-ўрин (Украина 171 спортчи билан иштирок этди), Осиё давлатлари ўртасида Хитойдан кейин 2-ўрин (Хитой 326 спортчи билан иштирок этди) қўлга киритиб турибди.

Дзюдо спорт тури бўйича Ўзбекистоне термаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари ва 12 та Осиё рекорди ўрнатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!