"Манчестер Юнайтед" қаторасига учинчи ўйинда мағлубиятга учради

18:19, 18 сентябрь

Англия чемпионати 5-турида "Манчестер Юнайтед" жамоаси сафарда "Уотфорд" клуби меҳмони бўлди. Мазкур ўйинда Жозе Моуриньо жамоаси кутилмаганда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Учрашувнинг 34-дақиқасида Капу ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада Маркус Рэшфорд ҳисобни тенглаштирди. 83-дақиқада захирадан майдонга тушган Суньига шу заҳоти гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Сўнгги голни Трой Дини пенальтидан киритиб, якуний ҳисобнинг 3:1 кўринишини таъминлади. 

Қайд этиш керакки, Европа Лигасини инобатга олганда "МЮ" қаторасига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Бундан аввал манкунианлар 1:2 ҳисобида "Манчестер Сити"га ҳамда Европа Лигасида 0:1 ҳисобида "Фейеноорд"га мағлуб бўлганди.  

"Уотфорд" – "Манчестер Юнайтед" 3:1

Голлар: 1:0 – 34 Капу, 1:1 – 62 Рэшфорд, 2:1 – 83 Суньига, 3:1 – 90, пенальти Дини.

"Уотфорд" – Гомес, Предль, Бритос, Холебас, Кэткарт, Капу (Суньига, 82), Бехрами, Перейра, Янмат (Амрабат, 51), Дини, Игало (Саксесс, 90).

"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Шоу (Депай, 85), Валенсия (Мата, 62), Феллайни, Погба, Рэшфорд, Марсьяль (Янг, 38), Руни, Ибрагимович.

Огоҳлантиришар: Погба (75), Бритос (77), Холебас (77), Дини (86), Феллайни (88), Депай (89), Руни (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!