“Реал” сафарда “Эспаньол”ни мағлуб қилиб, пешқадамликни сақлаб қолди

08:24, 19 сентябрь

Испания чемпионати 4-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Эспаньол” клуби меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Хамес Родригес гол киритган бўлса, 71-дақиқада Карим Бензема ҳисобни оширди ва ўйин сўнггига қадар бу натижа ўзгармади.

Испания чемпионатидаги кетма-кет 4-ғалабасига эришган “Реал” 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

“Эспаньол” — “Реал” 0:2

Голлар: Хамес Родригес, 45+2, Бензема, 71

“Эспаньол”: Диего Лопес — Хави Лопес, Давид Лопес, Дуарте, Санчес — Перес, Диоп, Рока (Рейес, 83), Пьятти (А.Васкес, 10) — Баптистао, Морено (Кайседо, 66).

“Реал”: Касилья — Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело — Модрич, Каземиро (Кроос, 19), Родригес (Иско, 63) — Васкес, Бензема (Мората, 72), Асенсио.

Огоҳлантиришлар: Перес, О.Дуарте, Диоп, Хави Лопес – Рамос, Карвахаль.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!