Италия чемпионати марказий ўйинида “Интер” ўз майдониа “Ювентус”ни таслим қилди

09:03, 19 сентябрь

Италия чемпионати 4-тур марказий ўйинида “Ювентус” жамоаси сафарда “Интер” меҳмони бўлиб, кутилмаганда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиннинг 66-дақиқасида Штефан Лихштайнер ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада Мауро Икарди мувозанатни тиклади. 78-дақиқага келиб Иван Перишич миланликларга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

“Интер” – “Ювентус” 2:1

Голлар: 0:1 – 66 Лихтштайнер, 1:1 – 68 Икарди, 2:1 – 78 Перишич.

“Интер” – Ханданович, Миранда, Сантон (Мианге, 79), Д`Амброзио, Мурильо, Жоау Мариу, Медель (Мело, 75), Банега, Кандрева, Эдер (Перишич, 69), Икарди.

“Ювентус” – Буффон, Бонуччи, Кьеллини (Пьяца, 80), Алекс Сандро, Бенатия (Бардзальи, 26), Пьянич, Асамоа, Хедира, Лихтштайнер, Манджукич (Игуаин, 74), Дибала.

Огоҳлантиришлар: Лихтштайнер (19), Бардзальи (28), Асамоа (45), Медель (46), Банега (84).

Четлатиш: Банега (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!