ИИВ тизимида бир қатор лавозим ўзгаришлари амалга оширилди

09:41, 19 сентябрь

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида бир қатор лавозим ўзгаришлари бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг “На посту” нашрига асосланиб “Газета.uz” маълум қилди.

Полковник Саидкарим Нишонбоев мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг янги ўринбосари лавозимига эса Айтбай Темирханов тайинланди.

Полковник Алишер Эргашев Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи бўлди.

ИИВ Жиноий қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида полковник Нодир Қурбонов фаолият юритади.

Фарғона водийси ички ишлар органларида ҳам бир қатор лавозим ўзгаришлари қайд этилди.

Вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Фарруҳ Ўсаров, Фарғона шаҳар Ички ишлар бошқармаси подполковник Раҳмонали Мусаев, Қўқон ИИБга — подполковник Азимжон Юлдашев, Қувасой ички ишлар бўлимига — подполковник Қудратжон Ўринбоев, Учкўприк туман ИИБга — подполковник Зиёҳидин Ғафуров тайинланди.

Подполковник Отабек Сайдаҳмедов Самарқанд вилоят Қўшработ туман ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!