БМТ Бош Ассамблеяси делегатлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

09:50, 19 сентябрь

16 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71- сессияси ялпи мажлиси Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов хотарасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар бермоқда.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Президент Ислом Каримов вафотидан чуқур қайғуда эканини маълум қилди. У давлат раҳбарининг Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ишончли ҳамкорликни ўрнатиш, минтақавий ва глобал тинчлик ҳамда хавфсизликни мустаҳкамлашдаги хизматларини эътироф этди.

БМТ раҳбари Ислом Каримов 2009 йилда қонуний кучга кирган Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли ҳудудни барпо этиш тўғрисидаги шартноманинг фаол тарғиботчиларидан бири эканини қайд этиб ўтди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!