Эркаклар ёқтирган китоблар характери ва хоҳиш-истакларидан дарак берар экан?!

10:08, 19 сентябрь

Гарвард университети олимлари эркаклар феъл-атворини билиш учун у севиб мутолаа қиладиган китоб жанрига аҳамият беришни тавсия этишмоқда. Бир неча йил давом этган илмий тадқиқотлар хулосасига кўра, эркакларнинг 85 фоизи аниқ бир йўналишдаги жанрни маъқул кўришади. Таҳминан 7 фоиз эркаклар эса бир вақтнинг ўзида иккита адабиёт жанрига қизиқишлари мумкин. Қолган 8 фоиз кучли жинс вакилларига салгина қийинроқ. Чунки улар ўз қизиқишларини тушунишга қийналишади. 

Комикслар

Агар умр йўлдошингиз комикс журналларни ёқтирса, демак у ҳазил-мутойибани ёқтиради ва мулоқотга киришимли инсон. Муаммоларни осонлик билан ҳал қилишни билади. Фақат айрим холларда ўзига нисбатан ишончи камлик қилиб, иккиланишини айтмаса, қолгани рисоладагидек. Бундай эркак билан ҳаётингиз қизиқарли ўтиши учун унинг истакларини ҳурмат қилишни ўрганишингиз керак. 

Триллер

Ушбу жанрдаги асарлару, фильмларнинг ишқибози бўлган эркаклар прагматик бўлишади. Уларнинг фикрича хаёлот билан яшаб бўлмайди. Яхшиси таваккал қилинг-у, амалга оширинг. Аммо баъзида мана шу «қоида»лари туфайли хатога йўл қўйишади. Бундай эркакларни йўлга солиш учун яхши суҳбатдош бўлиш ва уларни тинглаш керак. 

Фантастика

Жуфтингизнинг фантастика жанрига қизиқиши унинг  қатъиятсизлигини билдиради. Кўпинча бу тоифа эркаклар ўз фикрига эга бўлмайдиган, иродаси суст ва қарор қабул қилишга иккиланишади. Бироқ ўзгаларнинг фикрига қулоқ солишни ҳам исташмайди. Бундай эркак билан яшаш осон эмас. Агар уни йўлга солишни хоҳласангиз, сабр-тоқатли бўлишингиз керак. 

Тарихий китоблар

Бадиий, тарихий ва илмий китобларнинг ўқувчиси бўлган эркакларнинг характери жиддий бўлади. Ҳар бир ишга ўйлаб, мулохаза билан ёндашишади. Ташқи кўриншига эътиборли ва аёлидан ҳам шуни талаб қилади. Аммо жахли тез ва асабини жиловлай олмаслигидан панд ейишади.  

Комедия

Бордию жуфтингиз комедия жанридаги китобларни зўр иштиёқ билан ўқиса, билингки умр йўлдош танлашда адашмагансиз. Руҳшуносларнинг фикрича, бундай эркаклар яхши суҳбатдош ва рафиқасини ҳар қандай ҳолатда ҳам тушунадиган инсон бўлишади. Шу боис китоб мутолаа қилиб, холи қолишни истаса, асло ранжиманг. 

Драма ва мелодрама

Ушбу жанрлардаги китобларни танлайдиган эркаклар ҳиссиётларга берилувчан, романтик инсон бўлишади. Ўзига қаратилган эътиборни ёқтирадиган, ташқи кўринишига аҳамиятлидир. Бироқ уларни яхши умр йўлдош дейиш қийин. Чунки худбинликлари боис яқинларини ранжитиб туришади. 

Саргузашт асарлар

Ўзига ишончи баланд, дадил ва бироз димоғдор эркаклар саргузашт асарларга қизиқишар экан. Бу тоифа эркаклар билан ширин сўз бўлсангиз, муаммо бўлмайди. Аксинча «меники тўғри» қабилида иш тутсангиз, дока рўмолнинг қуриши узоққа чўзилиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!