“Реал” Примерада кетма-кет эришилган ғалабалар бўйича “Барселона” рекордини такрорлади

10:22, 19 сентябрь

Аввал хабар қилинганидек, “Реал Мадрид”жамоаси Испания чемпионати 4-турида “Эспаньол” клуби билан баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалаба мадридликлар учун Испания чемпионатида кетма-кет 16-си бўлди. “Реал” ушбу натида билан азалий рақиби “Барселона” рекордини такрорлади.

Каталонияликлар 2010/2011 йилги  мавсумда Хосеп Гвардиола бошқаруви остида қаторасига 16 учрашувда ғолибликни қўлга киритишганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!