Нью-Йоркда теракт содир этган 5 киши қўлга олинди

10:42, 19 сентябрь

17 сентябрь, шанба куни АҚШнинг Нью-Жерси шаҳрида хайрия югуриш марафони бошланишидан олдин портлаш юз берди, бироқ ҳеч ким жабрланмади. Тахминан 12 соатдан кейин Нью-Йоркнинг Манхеттен шаҳрида ҳам портлаш юз берди. Портлаш оқибатида 29 киши яраланди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Иккала ҳодиса юз берган жойда ҳам портламай қолган портловчи мосламалар топилган.  

18 сентябрь куни мазкур терактга алоқадорликда гумонланиб,  5 киши қўлга олинган. Улар Бруклин ва Стейтен-Айлендни боғловчи кўприк устида ФҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган. Гумонланувчиларнинг шахси ошкор қилинмаяпти. 

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари операция олиб бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!