Ҳожиларнинг биринчи гуруҳлари Ўзбекистонга қайтиб келди

11:35, 19 сентябрь 2016

18 сентябрь куни кечқурун ўзбекистонлик ҳожиларнинг биринчи гуруҳлари ватанга соғ-саломат қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортда зиёратчиларни Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари кутиб олди.

Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчилар юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун миннатдорчиликларини билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!