Тошкентда ичида йўловчилар бўлган маршрутка ағдарилиб кетди(Фото)

12:34, 19 сентябрь

18 сентябрь, якшанба куни соат 9лар атрофида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида Lacetti ва «Газель» маркасидаги йўналишли такси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди, деб ёзади “Новости Узбекистана”.

 

ЙТҲ “Чилонзор” савдо маркази яқинида юз берган. Ушбу икки транспорт воситаси тўқнашиши оқибатида ичида йўловчилар бўлган 29-йўналишдаги маршрутка ағдарилиб кетган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, авария айнан «Газель» ҳайдовчисининг тезликни ошириши оқибатида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Маршрутканинг жароҳатланган бир неча йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!