Юрагингизни тест орқали текшириб кўринг!

13:02, 19 сентябрь

Қуйидаги тест орқали организмингизда кузатилаётган ўзгаришларга аниқлик киритишингиз мумкин.

1.   Лоҳаслик қийнамайдими?
•  Ҳа, тез-тез шундай бўлади – 3 балл
•  Йўқ, доим тетикман – 0 балл
•  Баъзан лоҳас ва қувватсиз бўлиб қоламан. Айниқса, асабийлашсам – 1 балл

2.  Уйқусизлик безовта қиладими?
•  Тунда бир неча марта уйғониб кетаман – 2 балл
•  Ухлашим жуда қийин – 2 балл
•  Уйқусизлик безовта қилмайди – 0 балл

3.Қон босимингиз кўтарилиб кетмайдими?
•  Йўқ – 0 балл
•  Баъзан шундай бўлиб туради – 4 балл

4.  Зинадан кўтарилаётганда нафас қисиши ёки ҳансираш кузатилмайдими?
•  Шундай бўлади – 4 балл
•  Йўқ – 0 балл
•  Учинчи қаватдан кейингиларига чиқишда ҳансираб қоламан – 2 балл

5.  Спорт билан шуғулланасизми?
•  Йўқ, бунга вақтим етмайди – 5 балл
•  Ҳафтасига 1-2 марта спорт машқларини бажариб тураман –1 балл
•  Кунора югуриш ва велосипедда сайр қилишни канда қилмайман – 0 балл

6.  Жисмоний фаоллик ёки стресс ҳолатларида юрагингиз тез уриб кетадими?
•  Ҳа – 7 балл
•  Йўқ, ҳеч қачон кузатилмаган – 0 балл

7.   Асабиймисиз?
•  Тез-тез асабийлашаман – 3 балл
•  Асабимни назорат қила оламан – 0 балл
•  Вақти-вақти билан асабларим таранглашиши мумкин – 2 балл

8.  Яқинларингиз орасида инфаркт ҳолатлари учраганми?
•  Ҳа, 45-50 ёшли қариндошларим орасида бўлган – 7 балл
•  Ҳа, 60-70 ёшдаги оила аъзоларим орасида кузатилган – 5 балл
•  Йўқ бўлмаган – 0 балл

9.  Овқатланиш тартибингиз қандай?
•  Иложи борича фойдали маҳсулотларни танлайман – 0 балл
•  Ёғли ва хамирли таомларни ёқтираман – 4 балл
•  Баъзан зарарли маҳсулотларни танлашим мумкин – 1 балл

Натижаси:
Тўплаган натижангиз 0 дан 12 баллгача бўлса: 

Юрак қон-томир касалликларига чалинишингиз эҳтимоли кам, дейиш мумкин. Шундай бўлса-да, 35 ёшдан сўнг йилига бир маротаба шифокор кўригидан ўтиб туринг.

12 балл ва ундан юқориси: 

Кичик безовталиклар организмингиздаги огоҳлантирув белгиси бўлиши ҳам мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши кичик безовталикларда ҳам мутахассисга учранг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!