Пеле Мессини Роналдудан устун деб топди

14:16, 19 сентябрь

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси, 3 карра жаҳон чемпиони афсонавий Пеле бугунги кунда долзарб мавзуга айланган – “Барселона” ҳамда “Реал” етакчилари Месси ва Роналду ўртасида ким кучли эканига ўз муносабатини билдирди.

“Роналду жуда кучли тўпурарm аммо Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Мен бошқа исмларни ҳам келтиришим мумкин, лекин сўнгги 10–15 йил ичида Месси барқарор ўйин кўрсатиб келмоқда.

Роналду менга Роналдони ёдга солмоқда. У ҳам гол уради, бироқ Месси узатмаларни ҳам тез-тез бериб туради. Шу сабабли ҳам, Месси дунёдаги энг зўр футболчи эканига шубҳа йўқ”, – деди Пеле. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!