Футбол мураббийи жамоанинг омадсизлигида хонанда Бейонсени айблади

14:49, 19 сентябрь 2016

Англия чемпионати 5-турида “Сандерленд” жамоаси сафарда “Тоттенхэм” жамоаси меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва мавсумдаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилди.

iSport интернет-нашрининг хабар беришича, “Сандерленд” бош мураббийи Дэвид Мойеснинг фикрига кўра, жамоанинг муваффқиятсизлигига хонанда Бейонсе айбдор. Америкалик хонанда Англия чемпионати старт олишидан аввал клубга тегишди “Стэдиум оф Лайт” стадионида концерт дастури берган, “Сандерленд” футболчилари эса мавсумга яхши тайёрлана олмаган.

Мойеснинг фикрича, айнан шу сабабли ҳам унинг шогирдлари ғалабаларга эриша олмаяпти. Бундан ташқари, шотландиялик мутахассис мавсум тақвимидан ҳам норозилик билдирди. “Сандерленд” дастлабки бешта турдан атиги иккитасини ўз майдонида ўтказди.

Маълумот учун, айни дамда “қора мушуклар” 1 очко билан турнир жадвалининг 19-поғонасида бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!