Хитойда завод портлаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

15:27, 19 сентябрь

Шимоли-Ғарбий Хитойнинг Цинхай провинциясида жойлашган кимё заводида содир бўлган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши дом-дараксиз йўқолди.

Портлаш цемент ишлаб чиқариш ускунасида юз берди. Портлаш вақтида ишлаб чиқариш линиясида 26 нафар ишчи бўлган, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолди, 12 киши яраланди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай 12 нафар шифохонага етказилганлардан 4 нафари вафот этди.

Портлаш сабаблари аниқланмоқда.

Завод 2013 йилда фаолиятини бошлаган бўлиб, ҳар йили 2500 тонна цемент ишлаб чиқариш қобилиятига эга.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!