Карамдан пирог

16:21, 19 сентябрь

Юмшоққина пишириқ

Зарур масаллиқлар: 120-150 гр. ун, 100 мл. сметана, 100 мл. сут, ярим бош карам, 50 гр. сариёғ, 3 дона тухум, майонез, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич (разрыхлитель), туз, мурч. 

Тайёрланиши: 1. Карамни майдалаб тўғранг-да, туз сепинг. Музлатилган сариёғни юпқалаб тўғраб, карам устидан солинг. Мурч сепинг. 

2. Тухумга сметана ва майонез қўшинг. Аралаштиргач, сут қуйинг-да, хамирюмшатгични солинг. Унни кам-камдан қўшиб, аралаштиринг. 

3. Карам устидан аралашмани солиб, 175 даражада қиздирилган газ печига 40 дақиқага қўйинг. 

5 кишилик
1 соат.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!