Пол Уокер ҳаётлигида нотаниш жуфтликка 9000$ узук совға қилган, биласизми нега?

16:24, 19 сентябрь

2004 йилда Кайл Апхем ва унинг бўлғуси рафиқаси Кристен Санта-Барбаранинг заргарлик дўконларидан бирига бриллиант узук излаш мақсадида ташриф буюришди. Улардан ташқари дўконда яна бир ҳаридор бор эди, аммо ҳаридга берилиб кетгандан ёшлар нотаниш инсонга эътибор беришмади.

Дўкондаги учинчи одам Кайл ва Кристенга қимматроқ буюм ҳарид қилишни тавсия қилди, аммо бўлғуси келин-куёвлар қимматбаҳо буюм ҳарид қилишга чўнтаклари кўтармаслигини маълум қилди. Шунда Кайл ва Кристен маслаҳат бераётган ҳаридор Пол Уокер эканлигини пайқаб қолди. Кайл актёрга армияда хизмат қилишини ва тез орада Ироққа хизматга кетишини, бундан аввал эса унашувлари муносабати билан бўлғуси рафиқасига қимматбаҳо узук совға қилиш ниятидалигини сўзлаб берди.

Пол Уоккер Кайлнинг аскарлигини эшитиб юз ифодаси ўзгарганлигини хотирлайди Кристен. Аммо шу куни жуфтлик бунга ҳеч қандай эътибор қаратмай дўконни ҳаридсиз тарк этди — бриллиантлар улар учун ҳаддан ортиқ қимматбаҳо эди.

Аммо тез орада уларни совға кутарди: дўкондан қўнғироқ бўлди ва улардан нотаниш инсон томонидан совға тарзида қолдирилган қиймати 9000 долларлик узукни олиб кетиш сўралди. Ёш келин-куёв совға кимдан эканлигини аниқлашга ҳаракат қилганида, дўкон ходимлари совға инъом этган инсоннинг исмини ошкор қилишдан бош тортишди.

Ҳақиқат 2013 йилда актёрнинг вафотидан сўнг ошкор бўлди, ўшанда дўкон сотувчиси Айрин Кинг бу ҳодисани яширишдан фойда йўқлигини англаб етди.

Айриннинг сўзларига кўра, актёр қизга узуклардан бири ёқиб қолганлиги аммо қаллиғининг ушбу узукни олиб беришга қурби етмаслигини билиб, Пол менежердан ушбу буюмни унинг ҳисобига ёзиб, уни ёшларга совға қилиш кераклигини сўради. У ҳаётини таҳликага қўйиб, Ватани учун хизмат қилаётган ҳарбий рафиқасига қимматбаҳо узук олиб беришга қурби етмаётганига ачинди ва бу адолатсизликка шу тариқа ечим топди.

Кайл ва Кристен уларнинг сирли инсони ким эканлигини билиб олишди. “Биз ушбу узук ва унинг тарихини авлодларимизга етказамиз”, дейди Кристен ва Кайл.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!