Францияда бир марталик пластмасса идишлар тақиқланади

17:00, 19 сентябрь

Франция ҳукумати жорий йилнинг июль ойида “Энергетиканинг ‘яшил ўсиш’га ўтиш” ҳақидаги актга мувофиқ харидлар учун мўлжалланган бир марталик полиэтилин пакетлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Энди навбат бир марталик пластмасса идишларга келди, деб ёзади “naked-science.ru”. 

2020 йилдан тўла кучга кирадиган бундай чора-тадбирлардан асосий мақсад атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган технологиялардан фойдаланиш ҳисобланади.  Бир марталик пакет ва идишлар ўрнига табиатга хавф солмайдиган материаллардан тайёрланган идишлардан фойдаланиш таклиф этилмоқда. 

Статистика маълумотларига кўра, 2015 йилда Францияда 4,73 миллиард пластик стаканлар ва 17 миллиард  пакетлар ишлатилган ва ташлаб юборилган.  Экологларнинг фикрига кўра, аср ўртасига бориб, дунё океанларида балиқдан кўра кўпроқ пластик сузиб юради. Бироқ мазкур фактлар ва Францияда қўлланилаётган чора-тадбирлар ҳаммага ҳам ёқмаяпти. Айрим пластмасса идишлари ишлаб чиқарадиагн компаниялар мазкур қарорга норозилик билдирмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!