Таниқли футболчининг синглиси автоҳалокатда ҳалок бўлди

17:15, 19 сентябрь 2016

Яқин ўтшимнинг таниқли футболчиларидан бири, Колумбия терма жамоасининг собиқ аъзоси Карлос Валдерраманинг синглиси автоҳалокатда ҳалок бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда iSport.ua хабар бермоқда.

Хабарда қайд этилишича, 43 ёшли Глория Мария Валдеррама Бастидас шаҳри ҳудудида йўловчи билан мотоцилкда бўлганида бошқа автотранспорт билан тўқнашган ва шифохонага олиб борилганида вафот этган.

Маҳаллий полиция ходимларининг айтишича, воқеа бахтсиз ҳодиса бўлмаслиги ва аёлни атайин ўлдириб кетишганини истисно этмади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!