Роналду ва Бэйл “Реал” машғулотларига қайтди

08:40, 20 сентябрь

Мадриднинг "Реал" жамоаси етакчилари – Криштиану Роналду ва Гарет Бэйл клуби машғулотларига қайтишди. Бу ҳақда Goal нашри маълум қилмоқда.

Португалиялик ва уэльслик "Эспаньол"га қарши (2:0) Испания чемпионати 4-турида майдонга тушмаганди. Бунга асосий сабаб сифатида Роналдунинг бироз шамоллагани, Бэйлда эса енгил шикаст борлиги кўрсатилган.

Роналду ва Бэйл клуб машғулотларига қайтиб, енгил машқларни бошлаб юборди. Футболчилар жамоанинг навбатдаги ўйинларида майдонга тушиши кутилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!