Қандай чойни ёқтирасиз?

09:49, 20 сентябрь

Кўк чой: асабларингиз жойида!

Табиатан оғир-вазмин инсонсиз. Хатти-ҳаракатларингизни доим назорат қиласиз. Дўстларингиз кўп, аммо ишонувчанлигингиз сабаб баъзида ютқазиб қўйишингиз мумкин. 

Қора чой: синчков!
Бошқаларнинг эътиборига тушмайдиган нарсаларни ҳам кўздан қочирмайсиз. Аммо бу одатингиз баъзиларга ёқмайди. Бир тарафдан ҳаммага бирдек ёқиш  шарт эмас. Ўзингизга ишонинг. 

Мевали чой: ўзгаришларни ёқтирасиз! 
Бир ҳиллик сизни тез  зериктиради. Доим нимадир ўзгартиришга, янгиликларга қизиқасиз. Аммо шошма-шошарлик қилманг. Гоҳида бирор нимага эришиш учун сабр қилиш кераклигини ҳам ёдда тутинг. 

Лимонли чой: таваккалчисиз!
Бундай чойни ёқтирадиган инсонлар таваккал қилишдан чўчишмайди. Бироқ узоқни тўғри кўзлашда адашишлари мумкин. Уларга яқинлари билан маслаҳатлашиш ва гоҳида ақлга эмас, юракка қулоқ тутиш тавсия этилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!