Ўзбекистон термасининг Эрон ва Хитойга қарши ўйинлари вақти маълум бўлди

10:22, 20 сентябрь

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати–2018 тунирига саралашининг учинчи босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Эрон ва Хитой терма жамоаларига қарши ўйин ўтказади.

"А" гуруҳи доирасидаги ушбу икки учрашувнинг бошланиш вақтлари ва жойи маълум бўлди, дея маълум қилди ЎФФ матбуот хизмати.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши учрашуви 6 октябрь куни, соат 18:00да старт олади. Ўзбекистон - Хитой учрашуви 11 октябрь куни, 18:00да бошланади. Ҳар икки ўйин ҳам Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашнинг учинчи босқичи, дастлабки икки турида ғалаба қозониб, 6 очко билан ўз гуруҳи пешқадами бўлиб турибди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!