Қўзиқоринли саватча

10:53, 20 сентябрь

Зарур масаллиқлар: 
1.  Тайёр қатлама хамир 
2.  600 гр. қийма 
3.  2 дона тухум 
4.  2-3 ош қошиқ нон талқони 
5.  1 ош қошиқ сметана 
6.  1-2 дона пиёз 
7.  400 гр. қовурилган қўзиқорин 
8.  100-15 гр. қайнатилган гуруч 
9.  Кўкат, туз ва мурч 

1.  Қийма, 1 дона тухум, нон талқони, сметана, майдалаб тўғралган пиёз ва кўкатни солиб аралаштиринг. 
2.  Газ листига пишириқ қоғози тўшаб, қиймани солинг ва марказидан чуқурча хосил қилинг.  
3.  Қатлама хамирдан 1 см.ли тасмаларни кесиб, қийманинг атрофига саватча тўқинг. 
4.  Ортган хамирдан бурама тасма хосил қилинг (у саватчанинг банди бўлади), сўнг листга ярим айлана қилиб қўйинг. Тухум суртиб, 200 дарaжа қиздирилган газ печида 30-40 дақиқага пишириб олинг. 
5.  Саватча тайёр бўлгач, устига қайнатилган гуруч ва қовурилган қўзиқоринни кетма кет жойланг. 
6.  Тайёр таомни салат барги ва кўкатлар билан безатинг. 
7.  Ёқимли иштаҳа!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!