Криштиану Роналду “Испания гўзали”га кўнгил қўйди (Фото)

12:02, 20 сентябрь

Португалия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду “Испания гўзали–2014” танловининг ғолибаси, 23 ёшли Дезайри Кордеро билан учрашаётгани ҳақида Corazón Czn нашри хабар берди.

101 Great Goals порталининг маълум қилишича, жуфтлик бир неча ойдан буён ишқий муносабатда бўлиб келмоқда. Хабарларда қайд этилишича, Роналду янги маъшуқаси билан “Инстаграм” орқали танишган.

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!