Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев соғлиғи ёмонлашгани сабаб БМТ сессиясида иштирок этмайди

13:04, 20 сентябрь

Бишкекдан Нью-Йоркка йўл олган самолёт Отатурк аэропортига қўниб ўтишни режалаштирилган эди. Йўлда Қирғизистон президенти ўзини ёмон ҳис эта бошлади, деб хабар беради президент матбуот хизмати. Шу муносабат билан президент шошилинч тиббий кўрикдан ўтказилди. Алмазбек Атамбаев кўкрак қисмидаги оғриқдан шикоят қилмоқда. 

Тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар президент зудлик билан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши зарурлигини таъкидлади. 

Шифокорларнинг дастлабки ташхисига кўра, мамлакат раҳбарида юрак касалликлари аломатлари сезилган. Шунинг учун Алмазбек Атамбаев тиббий кўрикдан ўтказилади ва бир муддат шифокорларнинг назорати остида бўлади.     

БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида қатнашиш учун учиб кетаётган Қирғизистон Республикаси делагициясига мамлакат ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев бошчилик қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!