Шаҳзода Муҳаммедовага хиёнат қилишди

13:55, 20 сентябрь

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова унга хиёнат қилишганидан арз қилди. Шаҳзода бу ҳақда ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида шу ҳақда ёзиб қолдирди.

Маълумки, Шаҳзода актрисаликдан ташқари дизайнерлик фаолияти билан ҳам шуғулланиб келади, унинг хиёнат билан боғлиқ пости ҳам айнан актрисанинг ушбу фаолияти билан боғлиқ. Шаҳзоданинг билдиришича, унинг ишонган шогирди хиёнат қилган. Бу ҳақда у шундай деб ёзади:

“Шогирдларга меҳр берманг, билим берманг, сирингиз айтиб, нон бериб, туз берманг. Улар барибир буни билмайди, бир кун сизни сотиб, хиёнат қилиб кeтади. Шу кунгача 100 дан ортиқ шогирд чиқардим. Ўйлайманки, касб-ҳунар сирлари инсонни ўзи билан қолгани маъқул, фақат фарзандга ўргатилиши керак. Шогирд олмайман бошқа, шогирд ички сирни ташқарига олиб чиқади.”

Шундай қилиб дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова бошқа шогирд тайёрламасликка қарор қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!